Россия Украина билан урушни истамайди
(last modified Wed, 28 Nov 2018 13:42:20 GMT )
ноябр 28, 2018 18:42 Asia/Tashkent
  • Россия Украина билан урушни истамайди
    Россия Украина билан урушни истамайди

Россия Думасининг халқаро ишлари бўйича комитет раиси Канстантин Касачовнинг такидлашича, Москва Украина билан уруш қилишни кўзламаяпти

Интерфакс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия Думасининг халқаро ишлари бўйича комитет раиси Канстантин Касачов Украина президентининг баёнотига муносабат билдирди. 

Украина президенти Пётр Порошенконинг маҳаллий телеканалларга берган интервьюсида маълум қилишича, мамлакатга Россия билан «кенг миқёсли уруш» хавф солмоқда. 

Унинг сўзларига кўра, буни разведка маълумотлари тасдиқлайди, уларга мувофиқ Россия ҳарбий техникаси, шу жумладан, танклари Украина чегараларига  яқин ерда жойлаша бошлади.

«Шунинг учун, мен ҳеч ким буни ўйинчоқ, деб ўйлашини хоҳламайман. Мамлакат Россия билан кенг миқёсдаги уруш хавфи остида қолган», - деди Порошенко.

Унинг қайд этишича, Украинанинг ўнта ҳудудида ҳарбий ҳолат жорий этилишига ҳам айнан шу нарса сабаб бўлган.

Украина ўз ҳатти-ҳаракатлари билан Азов денгизини ҳарбийлаштиришга олиб келмоқда АҚШ бўлса уларни қўллаб қувватламоқда.

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлиси Азов денгизида Украина кемаларининг Россия чегарачилар талабига бўй сунмасдан чегарани бузиб ўтиши сабабли Россия ташаббуси билан чақирилган эди.

Россия ҳарбий кемалари қирғоққа яқин бўлган ҳудудда хавфли манёврлар амлага оширгани учун Россия чегарачилари уларни ҳибсга олишга мажбур бўлишган. Россия президентининг матбуот котиби ушбу вазиятни  “хавфли провокация” деб атади.

Ёрлиқ