Кўз шаклига қараб феъл-атворни қандай аниқлаш мумкин?
(last modified Wed, 28 Nov 2018 13:11:43 GMT )
ноябр 28, 2018 18:11 Asia/Tashkent
  • Кўз шаклига қараб феъл-атворни қандай аниқлаш мумкин?

Машҳур руҳшуносларнинг фикрича, кўз шакли ва қовоқ тузилишидан одамнинг феъл-атворини, унинг кучли ва заиф томонларини аниқлаш мумкин экан.

Илон

Image Caption

Донишмандлик тимсоли. Кўз қовоқлари шакли тўғри, ётиқ чизиқли, кўзнинг рангдор пардасини қисман ёпиб турувчи бўлади. Кўзлари бундай шаклда бўлган одамларда ўз қадрини билиш ҳисси кучли бўлади, улар ўз шахсий фикрларини қатъийлик ва тиришқоқлик билан ҳимоя қилади. Улар атрофдагиларнинг маслаҳатига амал қилмасдан фақат ўз фикри билан иш тутади.

Йўлбарс

Image Caption

Эгилган қовоқлар кўзнинг рангдор пардасини бироз ёпади, бу кўзларни қиймоч қилиб кўрсатади. Бундай шаклдаги кўзлар эгаларига интилувчан, нима муҳимлигини аниқ билувчи ва бошлаган ишларини охиригача етказувчи кишилар сифатида таъриф беради. Бундай одамлар энг кутилмаган вазиятларга ҳам ҳар доим тайёр туради. «Йўлбарс» кўзли одамлар сабр билан ўз соатини кутади, ҳовлиқмайди ҳам, асабийлашмайди ҳам.

Тулки

Image Caption

Тўлқинсимон эгилган қовоқлар ўз соҳиби юзига айёрона ифода беради. Кўзлар «йўлбарс»ларникидан ҳам қисиқроқ кўринади. Бундай кўз эгалари киришимли бўлади ва диққат марказида бўлишни, тадбирлар ва дўстона кечаларни хуш кўради. «Тулкилар» жуда ишбилармон бўлади, вақтини бекорга гап сотишга сарфлашни ёмон кўради. Улар жуда ҳозиржавоб ва ҳийла-найрангли режаларни ўйлаб топишни яхши кўради.

Қузғун (қарға)

Image Caption

Бундай кўзлар юқори қовоқнинг ифодали эгик жойи ва пастки қовоқнинг деярли ётиқ чизиғи билан ажралиб туради.

Бу шаклдаги кўз эгалари — суҳбатдошининг муаммоларига меҳрибонлик билан муносабат билдирувчи кўнгли очиқ, содда ва маданиятли одамлар. «Қузғун» кўзли одамлар дилдан қилинган суҳбатларни маъқул кўради ва суҳбатдошини жуда яхши таҳлил қила олади.