Дунёнинг энг гўзал соҳилбўйи меҳмонхоналари (фото)
(last modified Sat, 01 Dec 2018 07:08:06 GMT )
декабр 01, 2018 12:08 Asia/Tashkent
  • Дунёнинг энг гўзал соҳилбўйи меҳмонхоналари (фото)

Дунёда бири-биридан чиройли меҳмонхоналар жуда кўп.

Soneva Kiri (Кох Куд, Таиланд). Чангалзор ва океан ўртасида жойлашган 36 вилладан иборат меҳмонхона Таиланднинг энг ҳашаматли ва бетакрор соҳилбўйи масканларидан биридир

Le Guanahane (Сен-Бартелеми). Бу ҳудудга хос бўлган классик дам олиш маскани. 2 ҳовуз, 2 оқ қумли соҳил ва риф меҳмонлар хизматига шай.

Hotel-Fasano (Рио-де-Жанейро). Рионинг афсонавий Ипонема соҳилларидаги энг ажойиб масканлардан бирида  жойлашган ҳашаматли меҳмонхона, шунингдек бу ердаги Морро Доис Ирмаос ҳамда Корковадо тоғлари алоҳида диққатга сазовордир.

Hotel du Palais (Биарриц, Франция). 1855 йилда Напалеон III томонидан турмуш ўртоғи Евгения учун совға сифатида барпо этилган, у ўзининг ҳашаматли декорацияси - мармар ишланмалари, биллур қандиллари, ноёб буюмлари ва қимматбаҳо матолари билан машҳур.

Four Seasons Resort The Biltmore (Калифорния). 22 акр майдонга эга боғда минглаб тропик ўсимликлар ва пальмалар орасида бунёд этилган меҳмонхона.

Intercontinental Danan Sun Peninsula Resort (Дананг, Вьетнам). Ушбу бетакрор меҳмонхонада ҳамма нарса суратга олишга чорлайди гўё -  табиат манзараси, ресторанлар, 197та номер ва люкслардан иборат меҳмонхона...

W Barcelona (Барселона, Испания). Елкан шаклидаги меҳмонхона дунёга машҳур меъмор Рикардо Бофилл томонидан ишлаб чиқилган. Барселонанинг энг бетакрор меҳмонхонасидаги 437 хонаси бўлиб, уларга денгиз ва қумларга ҳамоҳанг тарзда оч тилла ҳамда феруза рангларида ишлов берилган.

Rockhouse Hotel (Негрил, Ямайка). Негрил соҳиллари бошқа дам олиш масканларига ўхшамайди - бу ердаги соҳиллар қумли эмас, қоялидир. Меҳмонхонанинг ажойиб 20 вилласи тош ва тахтадан қурилган.

El Nido Pangulasian Island (Палаван, Филиппин). Бу хусусий курорт-орол Палаван Эл Нидо Ресортс архипелагининг энг ҳашаматлиси ҳисобланади. Оролдаги виллалар замонавий филиппин усулида бунёд этилган.

 

Belmond Villa Sant'Andrea (Сицилия, Италия). 1830 йилда хусусий вилла сифатида қурилган меҳмонхона классик итальян услубида бўлиб, ёрқин ранглар, замонавий санъат намуналари ва ўта ҳашаматли қулайликлари билан сайёҳларни жалб қилади.

Soneva Fushi (Мальдив ороли). 1995 йилда очилган дам олиш маскани бугунги кундаги энг яхши курортлардан бири ҳисобланади. Виллалар қалин барглар орасига яширинган ва оқ қумли соҳилдан бир неча қадам нарида жойлашган.

The St. Regis Bahia Beach Resort (Рио Гранде, Пуэрто Рико). Бу курорт "Эл Юнкуи" Миллий ўрмони яқинида жойлашган бўлиб, у шахсий соҳили, қушлар қўриқхонаси ва океан қирғоғида гольф майдонига эга. 

Image Caption

 

Ёрлиқ