декабр 01, 2018 20:07 Asia/Tashkent
  • Парижда полиция
    Парижда полиция

Парижда полиция ва ёқилғи нархларининг кўтарилишига қарши бўлган «сариқ жилетлар» ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Полиция оломонга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ қўллади. Намойишчилар полициячиларга сариқ бўёқлар отишган.

Натижада 16 киши қўлга олинган.

Бу тўқнашувларда Франция полициясининг пластик ўқидан рус журналисти ҳам яраланган.

Францияда ноябрь ойи ўрталарида юз минглаб одамлар иштирокида «сариқ жилетлар» намойишлари бошланди. Фаоллар бензин нархининг кўтарилишига қарши чиқиб, йўлларни тўсиб қўйишди. Намойишлар пайтида икки киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар жароҳат олди.

 

Ёрлиқ