Кашмирда ҳиндистонлик ҳарбийлар ўлдирилди
(last modified Sun, 02 Dec 2018 12:53:41 GMT )
декабр 02, 2018 17:53 Asia/Tashkent
  • Кашмир
    Кашмир

Ҳиндистон манбалари Кашмир минтақасининг назорат чизиғида бу мамлакатнинг икки нафар ҳарбийларининг ҳалок бўлганини хабар қилишди.

Урду тилидаги Саҳар телеканалининг хабарига кўра, бугун Ҳиндистон армияси тарқатган баёниясида Кашмир минтақасининг контрол линиясида ҳиндистонлик ҳарбийлар йўналишида мина портлаши натижасида икки нафар ҳарбийларнинг ҳалок бўлгани ва  яна бирининг жароҳатланганини  эълон қилди.

Кеча ҳам Ҳиндистоннинг Осом штати Адалгари минтақасида поезд вагонларидан бирида юз беран портлашда 11 киши жароҳатланганди.

Ҳозиргача бирон шахс ва ё гуруҳ бу портлаш учун масъулиятни зиммага олмаган.

Шунингдек Кашмирнинг Саринагар минтақаси яқинидаги Пулвама ва Шупиян минтақаларида  Ҳиндистон ҳарбийлари ва кашмирлик яшовчилар ўртасида келиб чиққан тўқнашув оқибатида 16 нафар кашмирлик  ҳалок бўлган.