Эрон ракета дастурлари БМТ резолюцияларига мувофиқ тарзда амалга ошмоқда
(last modified Thu, 06 Dec 2018 07:16:54 GMT )
декабр 06, 2018 12:16 Asia/Tashkent
  • Эрон ракета дастурлари БМТ резолюцияларига мувофиқ тарзда амалга ошмоқда
    Эрон ракета дастурлари БМТ резолюцияларига мувофиқ тарзда амалга ошмоқда

Британиянинг Атом энергияси халқаро ташкилотидаги собиқ элчиси Вашингтоннинг даволарига зид равишда Эроннинг мудофаа дастурларини БМТ резолюцияларига мувофиқ деб атади. 

Британиянинг Атом энергияси халқаро ташкилотидаги собиқ элчиси Питр Женкинз Ирна ахборот агентлиги билан қилган суҳбатида АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпеонинг Эрон ракета дастурлари ҳақида билдирган даволарини қабул қилиб бўлмайди деб таъкидлади. 

Британиянинг Атом энергияси халқаро ташкилотидаги собиқ элчиси Питр Женкинзнинг қўшимча қилишича, Америка Эрон ракеталарининг ядровий боеголовка қуролларини ташишга мўлжалланганини ва лойиҳалаштирилганини исботлаш учун ҳеч қандай асосга эга эмас. Унга кўра, Эрон ракета синовлари таҳдид эмас. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ҳам Эрон ракета дастурлари тақиқланмаганлиги боис, америкаликларнинг БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231-сонли резолюциялари ҳақида қарама-қарши билдирган баёнотларини танқид қилди. 

Ёрлиқ