Ашраф Ғани Афғонистон ишларидаги АҚШ намояндасини қабул қилди
Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани мамлакат ишларидаги АҚШнинг махсус намояндасини қабул қилганида Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун саъй-ҳаракатларни давом этттириш зарурлигини таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарига кўра бугун, Афғонистн президенти Ашраф Ғани мамлакат ишларидаги АҚШнинг махсус намояндаси Залмай Халилзод билан учрашувида мамлакатда уруш ва тўқнашувларни тўхатиш учун сиёсий ҳал йўлига эриша олиш масаласини муҳокама қилди.
Афғонистон президени шунингдек қўшма саъй -ҳаракталар Афғонистонда барқарорлик ва тинчликни ўрнатишга кўмаклашиб, узоқ йиллардан бери давом этаётган урушни тўхтатишига сабаб бўлади деб изоҳлади.
Бугун Афғонистон ишларидаги АҚШниннг махсус вакили Залмай Халилзод Покистоннинг Исломобод шаҳридан Кобулга келди.
У Афғонистон давлат мулозимлари билан учрашувидан кейин Москвага жўнаб кетди.
Залмай Халилзод Москвада россиялик мсъуллари билан учрашиб Афғонистон вазияти ва Толибон гуруҳи билан музокара ўтказиш масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда.
АҚШнинг махсус намояндасини Толибон гуруҳини АҚШ ва Афғонистон давлати билан музокара ўтказишга ундаш учун минтақанинг турли мамлакталари айниқса Афғонистон, Қатар ва БААга қилган сафарлари натижасиз қолган.