декабр 17, 2018 11:29 Asia/Tashkent
  • Россия ББСнинг Франциядаги намойишларда Москванинг қўли борлиги ҳақидаги хабарига изоҳ сўради
    Россия ББСнинг Франциядаги намойишларда Москванинг қўли борлиги ҳақидаги хабарига изоҳ сўради

Москва Европадан ББС ижтимоий тармоғининг Франциядаги эътирозлар бўйича Россияга қарши тарқатган хабарларини ўрганиб чиқишини сўради

Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова, ҳар қандай мамлакатда бўлиб ўтаётган намойишлар ушбу мамлакатнинг ички иши эканини ва Россия ҳар бир мамлакат ички сиёсатини ҳурмат қилган ҳолда унинг ички ишларига аралашмасликни одат қилганини таъкидлади.

Би-би-сининг Рус хизмати редакцияси Парижда ишлаётган корреспондентдан “Сариқ нимчалар” намойишларида Россия изини топишни талаб қилган ёзишмалари интернетда тарқалди. 

Ёзишмалардан маълум бўлишича Би-би-си Парижда ишлаётган корреспондетидан нима қилиб бўлсада тартибсизликларда Россия изини топишни талаб қилган. Корреспондент “Бирорта ҳам россияликни кўрмадим”, деганидан сўнг, Би-би-си унга “Балким бундан бирор Россия бизнеси манфаатдордир” деб сўрайди? Корреспондент бунга жавобан кулиб қўяди холос.

Суҳбат сўнггида Би-би-си томонидан гапираётган журналист “Редакция қон талаб қилмоқда” дейди. Яъни Россиянинг айблаш мумкин бўлган далил сўарамоқда, деган маънода жавоб беради.

Бундан кўриниб турибдики, Францияда бўлаётган воқеаларни объектив ёритиш - Би-би-си Рус хизматининг асл мақсади эмас... Уларнинг вазифаси - бироз олдин айрим сиёсатчилар томонидан ҳеч қандай асоссиз тарқатилган ёлғон гапга далил излашдир. Аслида нима бўлаётгани - уларни мутлақо қизиқтирмайди.

Ёрлиқ