Франциядаги Сариқ жилетлилар ҳақида қандай маълумотларни биласиз?
(last modified Tue, 18 Dec 2018 06:51:26 GMT )
декабр 18, 2018 11:51 Asia/Tashkent
  • Франциядаги Сариқ жилетлилар ҳақида қандай маълумотларни биласиз?
    Франциядаги Сариқ жилетлилар ҳақида қандай маълумотларни биласиз?

Францияда жорий йилнинг 17-ноябр кунидан бошлаб "Сариқ жилетлар" ҳаракатининг эътирозлари бошланди. Улар Францияда давлат томонидан кўрилаётган солиқ сиёсатига қарши намойиш ўтказиб, ўзларининг эътирозларини билдиришмоқда. 

Нима учун Сариқ жилет? 

Сариқ жилет устки кийим бўлиб, йўлда ҳаракатланаётган автомобил бузилиб қолса, франциялик ҳайдовчилар ушбу махсус сариқ кийимни устларига кийиб олишлари керак бўлади. 

Сариқ кийимлиларнинг эътирозли намойишлари бошланишининг дастлабки сабаби нимада бўлган?

Франциялик  Перисилия Лодоский исмли ҳайдовчи аёл ушбу эътирозларни бошлаган биринчи аёл ҳисобланади. Ушбу франциялик аёл Франция давлати томонидан ёқилғи ва бензин учун солиқ тўловини ошириш мақсадида қабул қилган қарорига нисбатан эътироз билдирди ва виртуал оламда ушбу мавзу бўйича кампанияни бошлади. 

Сариқ жилетлилар қайси қатламдан ташкил топган? 

Сариқ жилетлилар турли қатлам вакиллари бўлиб, сиёсий тарафкашликсиз, мамлакатдаги ёқилғи учун солиқнинг оширилиши ва нархларнинг қиммат бўлишидан норози бўлишган. 

Ёқилғи нархининг ошишига нима сабаб бўлган?

Франция президенти Эммануэл Макрон тежамкор ва экологик зарарсиз автомобил ҳамда эгологик тоза бензинга бўлган талабни янада ошириш мақсадида, ўтган 12 ой мобайнида Францияда бензин нархини 23 фоизга оширди. 

Францияликлар Сариқ жилетлилар ҳаракатларини қандай қарши олишди? 

Б ва А муассасасининг ижтимоий сўровига биноан, Сариқ кийимлиларнинг 85 фоизи ўрта табақадан ҳам пастроқ бўлган аҳолини ташкил этмоқда. Уларни францияликлар оддий халқ деб аташади. 

Удоксо муассасасининг статистика маълумотларига кўра, 82 фоиз францияликлар Эммануэл Макроннинг бензин учун солиқ тўловини оширишга қаратилган дастурни тўхтатиб туриш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлашди. Шунингдек, 66 фоиз францияликлар Сариқ жилетлиларнинг эътирозли намойишларининг давом этишини исташади. 

Франция президентининг баёноти? 

Эмммануэл Макрон ўзининг видео орқали мурожаатида, "Биз ҳаммамиз биргалашиб ушбу ноқулай вазиятдан чиқиб кета оламиз" деб айтди. У эътирозларни мамлакат фуқароларининг ҳаққи дея атади ва ўтган бир йил давомида муаммоларни ҳал этишда ўзининг бефарқлигини ва масъулиятсизлигини тан олди. 

Сариқ жилетлилар ҳаракати Франция президентининг ваъдаларига қандай муносабат кўрсатди? 

Улар Эммануэл Макроннинг сўзларини кулгига олишди ва намойишларни давом эттиришларини таъкидлашди. Сариқ кийимлилар ҳаракатининг фикрича, Франция президенти уларнинг эътирозли намойишларини бостиришни кўзламоқда. 

Франция ҳукумати намойишчилар билан қандай муносабатда бўлди ва уларга нисбатан қандай чораларни қўллади?

Франция ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, кетма-кет бешинчи шанбада ўтказилаётган намойишларда Парижнинг ўзида 168 нафардан кўпроқ намойишчилар қўлга олинган. Шунингдек, Франциянинг турли шаҳарларида жумладан Толоз ва Марси шаҳарларида ўнлаб эътирозчилар оғир тан жароҳати олишган.

Франция ахборот манбалари томонидан тарқатилган хабарларга кўра, Францияда Сариқ жилетлиларнинг намойишлари бошланганидан ҳозирга қадар 8 нафар инсон ҳалок бўлган ва 7 минг нафар намойишчилар қўлга олинган.

Сариқ жилетлилар ҳаракатининг охирги талаби нимадан иборат бўлди?

Улар давлатнинг истеъфо беришини ва ёқилғи учун солиқ тўловининг оширилишини бекор қилиш ҳамда иқтисодий тенг шароитни яратиб беришни талаб қилишмоқда.