Путин АҚШни INF Treaty келишувидан чиқишнинг оқибатлари тўғрисида огоҳлантирмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i41319-Путин_АҚШни_inf_treaty_келишувидан_чиқишнинг_оқибатлари_тўғрисида_огоҳлантирмоқда
Путин яна бир бор АҚШни ўрта ва кичик масофага учувчи ракеталар тўғрисидаги келишувдан чиқишининг оғир оқибатлари ҳақида огоҳлантирди
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 20, 2018 17:27 Asia/Tashkent
  • Путин АҚШни INF Treaty келишувидан чиқишнинг оқибатлари тўғрисида огоҳлантирмоқда

Путин яна бир бор АҚШни ўрта ва кичик масофага учувчи ракеталар тўғрисидаги келишувдан чиқишининг оғир оқибатлари ҳақида огоҳлантирди

РИА Новости тарқатган бугунги хабарда Россия президенти ҳар йили ўтказиб келинаётган анъанавий матбуот-анжуманида АҚШ давлатини INF - ўрта ва кичик масофага учувчи ракеталар тўғрисидаги келишувдан чиқиши ортидан қуролларни назорат қилиш бўйича  Халқаро тизимнинг тарқатиб юборилиши ҳақида огҳлантирди.

Путин ўз сўзларида  АҚШнинг бундай ҳатти -ҳаракатлари туфайли  дунёдаги қуролларни назорат этиш тизими барҳам топиш ҳолидадир, аммо Россия давлати ўз хавфсизлигини қандай қилиб таъминлашни яхши билади,  деб қўшимча қилди.

Россия президенти шунингдек  Европа мамлакатларида АҚШнинг ўрта ва кичик масофага учувчи ракеталари жойлаштирилганида Россия стратегик мувозанатини сақлаш қудратига эгадир,  деб изоҳлади.

Путин ҳар йили ўтказиб келинаётган анъанавий анжуманида Москва давлатининг  бутун дунёда жумладан Украина шарқида  тнчликни таъминлаш тарафдори эканлиги, шу сабабдан бу мамлакат халқига кўмаклар етказиб беришни давом эттираётганини маълум қилди.