Макрон: Сариқ жилетлилар намойишларни тўхтатиш керак
(last modified Sun, 23 Dec 2018 15:26:10 GMT )
декабр 23, 2018 20:26 Asia/Tashkent
  • Макрон: Сариқ жилетлилар намойишларни тўхтатиш керак
    Макрон: Сариқ жилетлилар намойишларни тўхтатиш керак

Эммануэл Макрон Францияда Сариқ кийимлилар ҳаракати эътирозларининг авж олиши баробарида, ушбу жараённинг тўхтатилишини ва мамлакатда барқарорлик ўрнатилишини талаб этди

Франция президенти Эммануэл Макрон Францияда "Сариқ жилетлилар" ҳаракати эътирозларининг авж олиши баробарида, ушбу жараённинг тўхтатилишини ва мамлакатда барқарорлик ўрнатилишини талаб этди.

17 ноябрь куни Франция бўйлаб бензин ва дизель ёқилғиси учун нархлар кўтарилишига қарши норозилик акциялари бўлиб ўтди. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, норозилик намойишларида 282 мингдан ортиқ киши иштирок этган.

Асосан транспорт соҳаси ходимлари бўлган кишилар «сариқ жилетлар» кийган ҳолда мамлакатдаги йирик магистралларни тўсиб қўйишган.

Акция иштирокчиларидан бири ҳалок бўлган. Ле-Пон-де-Бовуазенда қизини шифохонага олиб кетаётган аёл ўз йўлини тўсиб чиққан намойишчилардан бири, 63 ёшли аёлни уриб кетган. Бундан ташқари, йўлларда шу куни 227 киши ЙТҲ оқибатида жабрланган. Полиция 52 кишини қўлга олган.

Намойишчилар мамлакат президенти Эммануэль Макрондан истеъфога чиқишни талаб қилишди. Улар «халқ хафа экани», улар «одамлар соғин сигир эмаслиги», солиқларни ошириш керакмаслигини айтишмоқда.