Тунислик аёл илон-пайпоғи сабабли оёқсиз қолишига озгина қолди
декабр 29, 2018 17:51 Asia/Tashkent
Тунисда “илон” расми чизилган пайпоқ (чулки) билан эрини эътиборини жалб қилишга ҳаракат қилганда аёл оёқсиз қолишига оз қолди. Бу ҳақда Rassd Tunisia янгиликлар портали хабар қилди.
Аёл бу пайпоқни кийиб олиб, кўрпа остида оёғини чиқаради ва эрини ётоқхонага чақиради.
Эр тўшакда “илонлар”ни кўриб, зудлик билан ошхонага югуради. Пичоқ олиб, рафиқасининг чап оёғига пичоқ санчади.
Аёл чап оёғидан чуқур жароҳат олиб, шифохонага олиб келинди.
Айни дамда аёлнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Ёрлиқ