Абу-Дабида ўзбекистонлик ошпазлар 10 минг кишилик ош дамлашди (фото)
27 декабрь куни Шайх Зайид номидаги Абу-Даби маданий мерослар фестивали доирасида ўзбекистонлик ошпазлар 10 минг кишилик ош дамлашди.
27 декабрь куни Шайх Зайид номидаги Абу-Даби маданий мерослар фестивали доирасида ўзбекистонлик ошпазлар 10 минг кишилик ош дамлашди.Мазкур ош Шайх Зайид таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан пиширилган.
10 минг киши учун 1,5 тоннадан ортиқ гуруч дамланган. Марказий майдонда битта асосий катта қозон ва унинг ёнида 8 та кичкина қозон ўрнатилган.
Ошни тайёрлаш давомида 30 та ўзбекистонлик ошпаз иштирок этган. Ош тайёрлаш ва тарқатиш жараёнида ўзбек куй-қўшиқлари ижро этилиб, шоу тақдим этилган.
Шайх Зайид номидаги Абу-Даби маданий мерослар фестивали 2 декабрь куни бошланган ва 26 январгача давом этади.