Америка коалицияси Сурия ва Ироқда ноҳарбийлар ўлдирилганини эътироф этди
АҚШ қўмондонлиги остида бўлган ИШИД террорчилик гуруҳига қарши деб аталаётган халқаро коалиция якшанба кунги баёнотида ушбу коалициянинг 2014 йилдан буён олиб бораётган ҳужумларида Сурия ва Ироқ юртида ҳозирга қадар 1139 нафар ноҳарбий бўлган тинч аҳолининг ҳалок бўлганини тан олди.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, сентябр ойида нашр этилган ҳисоботда Америка бошчилигидаги коалиция Сурия ва Ироқда 1114 нафар ноҳарбийларнинг ўлдирилгани ҳақида маълум қилган эди.
Айрорз назорат гуруҳи томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра, АҚШ коалиция томонидан Ироқ ва Сурияда олиб борилган ҳаво ҳужумларида беш мингдан ортиқ инсонлар ҳалок бўлган.
Америка сўнги йилларда терроризмга қарши кураш баҳонасида Сурия ва Ироқда тинч аҳолини нишонга олди. АҚШ коалицияси 2014 йил август ойидан ҳозирга қадар Сурия ва Ироқда 30 минг мартадан кўпроқ ҳаво ҳужумини уюштирди.