2018 йилда журналистларни ўлдириш ҳолатлари кўпайиб кетди
(last modified Mon, 31 Dec 2018 08:18:46 GMT )
декабр 31, 2018 13:18 Asia/Tashkent
  • 2018 йилда журналистларни ўлдириш ҳолатлари кўпайиб кетди
    2018 йилда журналистларни ўлдириш ҳолатлари кўпайиб кетди

Халқаро журналистлар федерацияси 2018 йилда оммавий ахборот воситалари ходимлари ва журналистлар ўз хизмат вазифаларини бажараётган пайтда ҳалок бўлиш ҳолатлари кўпайиб кетгани ҳақида хабар берди. 

Ассашитейд Пресс агентлигининг хабар қилишича, Белгияда жойлашган Халқаро журналистлар федерацияси баёнот эълон қилди. Ушбу баёнотда қайд этилишича, 2018 йилда 90 нафар мухбир ўлдирилган. 

Оммавий ахборот воситалари ходимлари ва журналистлар ўлдирилиши, хизмат вазифасини ўтаётган пайтда содир этилмоқда. 

Лекин шунга қарамай, ушбу рақамни бундан олти йил олдинги рақамларга солиштирса анча камайганидан далолат беради. 

2018 йилнинг 2-октябр кунида Вашингтон пост журналисти Жамол Қошиқчининг Саудия режими омиллари томонидан Арабистоннинг Истанбулдаги консуллик идорасида ўлдирилиши ҳам бутун дунёни ларзага солди.