Манчестер шаҳрида 3 киши пичоқланди
(last modified Tue, 01 Jan 2019 15:37:35 GMT )
Январ 01, 2019 20:37 Asia/Tashkent
  •  Манчестер шаҳрида 3 киши пичоқланди

Британия полицияси 3 киши жароҳат олган Манчестер шаҳридаги ҳодисани террорчилик ҳужуми деб эълон қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, янги милодий йил кечасида  Британия шимоли ғарбидаги Манчестер шаҳри метросининг бекатларидан бирида 3 кишига пичоқ билан ҳужум қилинган.

 Хабарда айтилишича, бу ҳужумда полиция ходими ҳамда бир аёл ва бир эркак ярадор бўлган.

Ҳодиса ортидан полиция томонидан бу ҳужумда гумон қилинган 25 якар эркак қўлга олинган.