Покистон Ҳиндистон бош вазирининг таҳдидига муносабат билдирди
Покистон Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Покистонга қарши билдирган охирги баёнотига муносабат билдирди
Покистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ҳиндистон бош вазирининг Покистонга қарши баёнотини ва таҳдидини кескин қоралади.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Муҳаммад Файсал Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Покистонга қарши билдирган охирги баёнотига муносабат билдириб шундай айтдики,
ушбу баёнот сиёсий тактика бўлиб, Ҳиндистон бош вазири 2019 йилда Ҳиндистон парламенти сайловида халқнинг қўллаб-қувватлашини ва ҳимоясини қўлга киритиш учун уринмоқда.
Покистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг таъкидлашича, Исломобод ва Янги Деҳли ўртасидаги ихтилофларни ҳал этиш учун Покистон ҳар доим минтақада тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш учун тарафдорлик қилиб келган.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди яқинда қилган чиқишида Янги Деҳли давлати Покистонни нишонга олиш учун барча вариантларни кўраётганини жумладан мақсадли ҳужум қилиш вариантини ўрганиб чиқаётгани ҳақида гапирди.