Афғонистон жанубидаги ҳарбий базага Толибон ҳужум қилди
(last modified Wed, 02 Jan 2019 10:16:00 GMT )
Январ 02, 2019 15:16 Asia/Tashkent
  • Афғонистон жанубидаги ҳарбий базага Толибон ҳужум қилди
    Афғонистон жанубидаги ҳарбий базага Толибон ҳужум қилди

Толибон гуруҳи аъзоларининг мамлакат жанубидаги Қандаҳор вилоятидаги ҳарбий базага уюштирган ҳужумида Афғонистон армиясининг беш нафар ҳарбийси ҳалок бўлди

Афғонистон армиясининг беш нафар ҳарбийси Толибон гуруҳи аъзоларининг мамлакат жанубидаги Қандаҳор вилоятидаги ҳарбий базага уюштирган ҳужумида ҳалок бўлди. 

Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Афғонистон хавфсизлик манбалари бугун чоршанба куни тарқатган хабарга кўра, Толибон гуруҳи аъзолари Афғонистон армиясининг Қандаҳор вилоятидаги Миванд туманидаги базасига ҳужум қилди. 

Натижада эса, Афғонистон армиясининг яна беш нафар ҳарбийси ярадор бўлди. 

Толибон гуруҳи матбуот котиби Қори Юсуф Аҳмадий ҳам ўз баёнотида маълум қилишича, Толибон гуруҳининг ҳужум қилган пайтида, мазкур базада Афғонистон армиясининг 40 нафар ҳарбийси бўлган. Уларнинг 35 нафари ўлдирилган ва яна беш нафари оғир тан жароҳати олган. 

Ёрлиқ