Ақлбовар қилмас табиат ҳодисалари (фотожамланма)
Январ 03, 2019 14:59 Asia/Tashkent
Табиатнинг фантазияси чегара билмаслигини исботловчи суратлар жамланмаси

Лой, балчиқли момақалдироқлар вулқон этагида чақмоқ пайдо бўлган вақтда юзага келади.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, ушбу сирли ҳодиса қум термитлари «меҳнати маҳсули» бўлиши мумкин.

Шимолий Ирландиядаги қадимий вулқоннинг отилиши оқибатида бир-бирига зич ёпишган 40 мингта базалт устунчалардан иборат макон юзага келган.

АҚШнинг Жоржия штати осмонида пайдо бўлган булут — жуда камёб ҳодиса.

Йилнинг 140—160 туни давомида, тунига 10 соат ва бир соатда 280 мартагача сув устида чақмоқ чақиб туради.

Белиз соҳиллари яқинидаги мазкур баҳайбат карст чуқурликнинг диаметри 300 метрдан ортиқ, чуқурлиги эса 124 метрга етади.

Undulatus asperatus ёки, бошқача қилиб айтганда, ғадир-будур тўлқинлар.

Қайноқ булоқлар суви ҳисобига тўлган ушбу шўр кўл кичик фламинголар кўпаядиган ягона жой ҳисобланади.

Канададаги Клилук кўли — магний, калций ва натрий сулфатининг жаҳондаги энг катта захирасига эга жойдир.

Тадқиқотчиларнинг нўноқ ҳаракатлари оқибатида 1971 йили бошланган ёнғин ҳали ҳам тўхтаган эмас.


Канададаги Абраҳам кўлидаги муз қопқонга тушиб қолган метан пуфакчалар.

Денгиз ва кўлларнинг сокин сувларида, сув юзаси енгил музлаётган вақтда ҳаво бирдан кескин совиб кетса, жуда гўзал шакллар пайдо бўлади.

50 мингдан ортиқ чуғурчиқларнинг осмондаги улкан тўдаси.

Америкадаги кимсасиз водийда ғалати геологик ҳодиса кузатилади: қоя бўлаклари бировнинг ёрдамисиз, ҳаракатланиш изини қолдиргани ҳолда, бир жойдан иккинчи жойга кўчади.

Япония соҳилларида эркак игнақорин балиқларнинг саъй-ҳаракатлари билан атрофи нақшинкор айланалар пайдо бўлади. Игнақориннинг эркаги бу иши билан урғочисининг эътиборини тортишга ҳаракат қилади.

Минглаб километрлар майдонни қоплаб олгани ҳолда, капалаклар тўдаси Канададан АҚШ жануби томони парвоз қилади.

Ёғингарчилик ҳар доимгидан-да кўпроқ бўлган йилларда Чилидаги Атакама чўли гуллар ва майсалар билан қопланади.

Бундай булутлар камдан-кам, асосан тропик кенгликлардаги пўртаналар вақтида учрайди.

Фитопланктонларнинг баъзи турлари люминесценция қобилиятига эга.

Ўз пўстлоғини бўлаклаб ташлагани сабаб, дарахт шундай кўринишга киради.

Май ойидан июлга қадар миллиардлаб сардиналардан ташкил топган балиқ тўдалари Жанубий Африка соҳиллари бўйлаб сузиб ўтади.
Ёрлиқ