Францияда 300 дан ортиқ эътирозчи қўлга олинди
(last modified Tue, 08 Jan 2019 07:02:28 GMT )
Январ 08, 2019 12:02 Asia/Tashkent
  • Франция
    Франция

Франция Ички ишлар вазирлиги " Сариқ жилетлилар" кўча намойишлари жараёнида 300 нафардан кўпроқ эътирозчиларнинг қўлга олинганлиги ҳақида хабар қилди.

"Синхуа" ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Франция ИИВ тарқатган баёниясида  Франциядаги иқтисодий ислоҳотларга қарши "сариқ жилетлилар" эътирозлари ижараёнида  345 нафарнинг ушлангани ва улардан 281 нафарининг илгаригидек қамоқда қолаётганини эълон этди.

Ўтган шанба куни  Францияда 50 минг эътирозчи кўчаларга чиқиб, митинг ўтказишганди. Эътирозчилар сони ўтган ҳафталарга қараганда ошиб бораётгани айтилмоқда.

Франция полициясига кўра, ҳозиргача эътирозлар жараёнида 10 киши ҳалок бўлган.