Туркия Жамол Қошиқчининг қотилларини Суд қилиш бўйича айблов хулосасини тайёрлади
Туркия прокуратурасидаги манбанинг хабар қилишича, Арабистон журналист Жамол Қошиқчининг ўлимида гумонланувичларни Туркияга топшириш ёки топширмаслигидан қатъий назар Истанбулдаги Суд маҳкамасида ушбу иш бўйича дело кўрилади.
Туркия расмийлари Саудия танқидчиси журналист Жамол Қошиқчининг ўлими бўйича гумонланувчиларни суд қилиш учун айблов хулосасини тайёрлашгани ҳақида хабар беришди.
Исна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркия прокуратурасидаги манбанинг хабар қилишича, Арабистон журналист Жамол Қошиқчининг ўлимида гумонланувичларни Туркияга топшириш ёки топширмаслигидан қатъий назар Истанбулдаги Суд маҳкамасида ушбу иш бўйича дело кўрилади.
Туркия прокуратурасининг ушбу манбасига кўра, Арабистонда гумонланувчиларни Суд қилиш ишларининг давом этиши ишончли ва қониқарли эмас.
Негаки, Арабистон прокуратураси Жамол Қошиқчининг ўлимида айбдорларни ўлим жазосига тайинлаш ҳақида қабул қилган қарорида беш нафар шахс кўрсатилган. Аммо уларнинг кимлиги ва шахси ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.