Киев Москва устидан Стокгольм судига шикоят қилди
Украина Нефтгаз ширкати директорининг маълум қилишича, Россия томонидан Европага газни етказиб бериш қувури линиясини қуриш ва газ транзити бўйича келишувни узайтирилмаганлиги боис, Украина Нефтгаз ширкати Стокголм Судига ўз шикоятимини тақдим этди
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Украина Нефтгаз ширкати директорининг маълум қилишича, Россия томонидан Европага газни етказиб бериш қувури линиясини қуриш ва газ транзити бўйича келишувни узайтирилмаганлиги боис, Украина Нефтгаз ширкати Стокголм Судига ўз шикоятимини тақдим этди.
Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудлар бўйича вазири ўринбосари Юрий Гримчак маълум қилишича, Украина ҳукумати Россия билан тузилган қирқта келишувни бекор қилиш ниятида. Бу ҳақда у «Прямой»телеканали эфирида айтиб ўтди.
Гримчакнинг эслатишича, Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин Россия ва Украина ўртасидаги дўстлик тўғрисида битим бекор қилинганидан сўнг, бу келишувлардан воз кечишни ваъда қилган.
«Ҳозирда Россия билан ўз вақтида имзоланган 40га яқин келишувларни бекор қилиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилмоқда», - деди Гримчак.
Унинг қўшимча қилишича, турли даражаларда имзолангани сабабли узайтирилмайдиган ҳужжатларнинг аниқ сонини ҳисоблаб чиқиш қийин.