Британияда ёш болаларнинг учдан бири қашшоқликда ва очликда кун кечиради
https://parstoday.ir/uz/news/world-i42172-Британияда_ёш_болаларнинг_учдан_бири_қашшоқликда_ва_очликда_кун_кечиради
Хайрия муассасаси тарқатган маълумотларга кўра, Британиялик 4 миллион 100 минг нафар ёш болалар яъни Британиянинг 30 фоиз ёш болалари қашшоқликда ва очликда кун ўтказади. 
(last modified 2019-04-08T04:11:39+00:00 )
Январ 12, 2019 10:52 Asia/Tashkent
  • Британияда ёш болаларнинг учдан бири қашшоқликда ва очликда кун кечиради
    Британияда ёш болаларнинг учдан бири қашшоқликда ва очликда кун кечиради

Хайрия муассасаси тарқатган маълумотларга кўра, Британиялик 4 миллион 100 минг нафар ёш болалар яъни Британиянинг 30 фоиз ёш болалари қашшоқликда ва очликда кун ўтказади. 

Индепендент рўзномасининг хабарига кўра, Жозеф Ронтри хайрия муассасаси тарқатган статистика маълумотига биноан, 14 миллион британияликлар қашшоқликда яшайди. Бу эса ушбу мамлакат аҳолисининг бешдан бир қисмини ташкил этади. 

Британиянинг Линкшайр минтақасидаги Моркемб Би бошланғич мактаб директори Шибан Калинговидга кўра, ушбу мактабнинг ўн ўқувчисидан бири, етарли таъминотга ва пул эга эмаслиги боис, хайрия ташкилотларининг озиқ-овқатларидан таъминланади. 

БМТ Юнисеф ташкилоти ҳам 2017 йилдаги ҳисоботида Британияда 15 ёшдан кичкина бўлган ёш болаларнинг 19 фоизи қийин ва оғир шароитда яшайдиган оилалардан иборатлигини маълум қилган эди.