Франция полицияси 102 нафар Сариқ жилетлилар ҳаракати аъзоларини қўлга олди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i42206-Франция_полицияси_102_нафар_Сариқ_жилетлилар_ҳаракати_аъзоларини_қўлга_олди
Франция полицияси Франциянинг турли шаҳарларида Сариқ жилетлилар ҳаракати аъзолари билан тўқнашувида кўзни ёшлантирувчи газдан ва сув пуркагичдан фойдаланди ва 102 нафар намойишчини қўлга олишди
(last modified 2019-01-13T07:18:30+00:00 )
Январ 13, 2019 12:11 Asia/Tashkent
  • Франция полицияси 102 нафар Сариқ жилетлилар ҳаракати аъзоларини қўлга олди
    Франция полицияси 102 нафар Сариқ жилетлилар ҳаракати аъзоларини қўлга олди

Франция полицияси Франциянинг турли шаҳарларида Сариқ жилетлилар ҳаракати аъзолари билан тўқнашувида кўзни ёшлантирувчи газдан ва сув пуркагичдан фойдаланди ва 102 нафар намойишчини қўлга олишди

Меҳр ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Франция полицияси Франциянинг турли шаҳарларида Сариқ жилетлилар ҳаракати аъзолари билан тўқнашувида кўзни ёшлантирувчи газдан ва сув пуркагичдан фойдаланган. 

Намойишларда иштирок этаётган сариқ кийимлиларнинг аксарияти бошларида махсус кийим бош кийиб олишган эди. 

Франциядаги давлатга қарши ўтказилаётган Сариқ жилетлилар қолипидаги намойишларнинг тўққизинчи ҳафтасида, Франция полицияси шанба куни бутун мамлакат бўйлаб 80 минг нафар полициячини намойишчиларга қарши куч ишлатиш мақсадида кўчаларга чиқарди. 

Франция давлат расмийлари мазкур намойишларда иштирок этаётганларга нисбатан кескин чоралар қўлланиши ҳақида таҳдид қилишган эди. 

Францияда 2018 йилнинг 17 ноябр кунидан давлатга қарши норозилик намойишлари ўтказилиб келинмоқда.