Помпео: Эроннинг коинот дастури БМТ ХКнинг 2231-сонли резолюциясини бузиш ҳисобланади
(last modified Sun, 13 Jan 2019 07:43:49 GMT )
Январ 13, 2019 12:43 Asia/Tashkent
  • Помпео: Эроннинг коинот дастури БМТ ХКнинг 2231-сонли резолюциясини бузиш ҳисобланади
    Помпео: Эроннинг коинот дастури БМТ ХКнинг 2231-сонли резолюциясини бузиш ҳисобланади

АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео Эронга қарши асоссиз ва сохта айбловларни илгари сурди

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео Вашингтон Ферибикан агентлиги билан қилган суҳбатида Эроннинг коинотга спутник чиқарганини БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231-сонли резолюциясини бузиш деб асоссиз иддао қилиб шундай айтдики, Эроннинг коинотга спутник чиқаришга қаратилган режалари ядровий боеголовга ташишга қодир бўлган, тараққий этган ракеталарини синовдан ўтказиш ҳаракатларини давом эттиришдир. 

АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпеонинг қўшимча қилишича, барча дунё ҳамжамияти ушбу ҳаракатларга қарши курашиш учун бир-бирларининг ёнида туриб қаршилик кўрсатишлари керак. 

Америка ўзининг айрим иттифоқчилари билан ўзларининг ривожланган технологиясини монополия қилиш мақсадида, Эроннинг коинотга спутник чиқаришига қаратилган ҳаракатларини БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231-сонли резолюциясини бузиш деб жар солишади. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф 3 январ куни ушбу иддаоларга жавоб қайтариш мақсадида АҚШ ташқи ишлар вазирига қарата шундай айтдики, Вашингтон Эронни БМТ резолюциясини бузишда айблайди, ваҳоланки АҚШнинг узи БМТ резолюцияларини поймол этиб келади.