Афғонистон давлати ва Толибон гуруҳи ўртасида музокаралар ўтказилади
(last modified Sun, 13 Jan 2019 14:57:51 GMT )
Январ 13, 2019 19:57 Asia/Tashkent
  • Афғонистон давлати ва Толибон гуруҳи ўртасида музокаралар ўтказилади

Тинчлик ишларидаги Афғонистон президентининг махсус намояндаси келаси ойда Кобул давлати ва Толибон гуруҳи ўртасида бевосита музокараларни бошланиши ҳақида хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Исломободга сафар қилган Афғонистон президентининг махсус вакили Умар Довудзай  Кобул давлатининг иштирокисиз Толибон билан АҚШ музокараларини кескин қоралаб, Толибон гуруҳи ва Кобул давлати ўртасида бевосита музокаралар ўтказилади деб айтди.

Афғонистон президентининг намояндаси шуниндек  ўтган ҳафта  Афғонистонда тинчликни таъминлаш мақсадидаги минтақа ҳамжиҳатлигини кучайтириш учун Покистонга сафар қилган.

 Толибон гуруҳи  Афғонистонда жойлаштирилган хорижий кучларни чиқиши шарти билан Кобул давлати билан музокаралар ўтказишини маълум этган.

Ёрлиқ