Москва Украинанинг қурол-аслаҳа харид қилишига эътироз билдирди
(last modified Mon, 14 Jan 2019 06:22:34 GMT )
Январ 14, 2019 11:22 Asia/Tashkent
  • Москва Украинанинг қурол-аслаҳа харид қилишига эътироз билдирди
    Москва Украинанинг қурол-аслаҳа харид қилишига эътироз билдирди

Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби якшанба кунги чиқишида Киевни қурол-аслаҳа билан таъминлаш Украина ички бўҳронининг янада кескин тус олишига олиб келмаслиги лозим деб таъкидлади

Тасс ахборот агентлигининг маълум қилишича, Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова якшанба кунги чиқишида Киевни қурол-аслаҳа билан таъминлаш Украина ички бўҳронининг янада кескин тус олишига олиб келмаслиги лозим деб таъкидлади

Украина Туркиядан зарба берувчи ҳарбий дронларни сотиб олиши ҳақида хабар берилган эди. 

Бу оператив-тактик даражадаги зарба берувчи энг янги учувчисиз учар қурилмалар. Улар ўзидаги юқори технологияли хусусиятларга қўшимча равишда, зирҳли техника, муҳандислик ва фортификацион иншоотлар, шунингдек, денгиздаги нишонларни йўқ қилиш учун замонавий юқори аниқликдаги ракеталар билан жиҳозланиши мумкин, - дея маълум қилди Порошенко.

Ёрлиқ