Кобул шаҳрида портлаш содир этилди
-
Кобулда шаҳрида портлаш содир этилди
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида сешанба куни эрталаб содир этилган портлаш Афғонистон миллий хавфсизлик идорасига яқин бўлган жойда содир этилган
Пашту Радиосининг хабар қилишича, Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида сешанба куни эрталаб содир этилган портлаш Афғонистон миллий хавфсизлик идорасига яқин бўлган жойда содир этилган.
Афғонистоннинг Кобул шаҳридаги хорижликлар учун мўлжалланган кўнгилочар мажмуа жойлашган ҳудудда юз берган портлаш теракт бўлган.
Хабар берилишича, Грин Виллаж комплекси яқинида террористик ҳужум уюштирилган. Ҳодиса жойига полиция махсус бўлинмалари етиб борган, вазият эса назорат остида ушлаб турилибди.
Қайд этилишича, теракт портловчи ускуна ўрнатилган транспорт воситаси ёрдамида амалга оширилган.
Ўтган куни ҳам Кобул шаҳрининг тўққизинчи регионида бомба қурилмаси жойлаштирилган автомобилнинг портлаши оқибатида уч нафар полициячи ва бир нафар тинч аҳоли вакили ва яна 93 нафар инсон жумладан 24 нафар ёш болалар ва 14 нафар аёллар оғир тан жароҳати олишган эди. Толибон гуруҳи ушбу портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди.