Қабристонда секс ва одамхўр авлиёлар ким?
(last modified Tue, 15 Jan 2019 15:23:31 GMT )
Январ 15, 2019 20:23 Asia/Tashkent
  •  Қабристонда секс ва одамхўр авлиёлар ким?

Улар жасадлар ёқиладиган жойда яшашади, одам гўшти ейишади, бош чаноғини коса сифатида ишлатишади ва баъзан жасад билан жинсий алоқа қилишади.

Бу Ҳинду авлиё ёки пирлари Агори деб аталади.

Қадимий Санскрит тилида Агори қўрқувга солмайдиган деган маънога эга. Аммо барча улардан қўрқади.

"Агори одатлари негизида руҳий покланиш ва Худога етишиш ёки Ваҳдат ул-Вужуд тушунчаси ётади" - тушунтиради Лондондаги Шарқшунослик Институти мутахассиси Жэймс Мэлинсон.

"Агорилар яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги одатий тушунчаларни тан олишмайди ва уларни бузишга интилишади".

"Уларнинг комилликка эришиш йўли ақл бовар қилмас ва хатарлидир" - дейди Мэлинсон.

Агорилар унча қадимий эмас, бу сўз аслида 18-асрда истеъмолга кирган.

Аммо инонч асосида инсон чаноғини олиб юрувчи 7-асрдаги зоҳидларнинг Капалика дини ётади. Капаликалар илгари одамларни ҳам қурбонликка келтиришган. Лекин ҳозир йўқолиб кетган.

Image Caption

Агорилар бошқа мазҳаблардан фарқли тарзда ташкиллашмаган. Улар ҳатто ўзаро кам мулоқот қилишади ва ташқаридаги одамларга ишонишмайди.

Кўпчилик Агорилар қуйи табақа вакилларидир.

Агорилар ҳақида китоб ёзган муаллиф Манож Таккарга кўра, ташқи дунё уларни тушунмайди.

"Агорилар табиат билан уйғунликда яшашади ва ҳеч нарса талаб қилишмайди".

"Уларнинг назарида, барча нарса Яратган Парвардигор иродаси маҳсулидир" - давом этади Манож Таккар - "Агорилар ҳеч нимани рад этишмайди, ҳеч кимдан нафратланишмайди. Аммо улар учун сўйилган жонивор ё одам гўштини фарқи йўқ. Баравар ейишаверади".

Агорилар наша чекишади, аммо ҳеч қачон хушёрликни йўқотишмайди.

Кўп одамлар уларни пир деб билишади ва улардан омад ёки фарзанд сўрашади. Лекин Агорилар барча учун дуо қилишса-да, зиёратчилар талабларига эътибор беришмайди.

Агорилар пулга қизиқмайдилар.

Улар Шива Худоси ва унинг йўлдоши Шактига топинадилар. Аксар Агорилар эркаклар. Бенгалда аёллар ҳам бу мазҳабга қабул қилинади. Аммо аёллар кийим кийишади.

"Одамлар ўлимдан қўрқишади ва жасадлар ёқиладиган жой ўлимни рамзлантиради. Агорилар худди шу жойда яшашади. Улар оддий одам тасаввуридаги умумий қадрият ва ахлоқни тан олишмайди".

Кўп Ҳиндулар Агориларга қарши

Охирги йиллари Агорилар ҳам жамиятда хизмат қила бошлашди.

Масалан, мохов ёки гулафшон касалига чалинган беморларни махсус шифохонада даволашади.

Аксар одамлар моховдан қўрқишади ва яқинига боришмайди. Агорилар эса улар учун қасалхона очиб, моховларга қарашади.

Image Caption

Агорилар жасадлар ёқиладиган жойда яшашади

Оиласи ва яқинлари юз ўгирган моховларни Агорилар парвариш қилишади.

Баъзи Агорилар қўл телфони ишлатишади, жамоят транспортида юришади. Аммо ташқарига чиққанда устларига бирон кийим ташлашади.

Image Caption

 

Ҳиндистонда бир миллиарддан кўп Ҳинду дини вакиллари яшайди. Лекин уларнинг ягона пайғамбари ёхуд муқаддас китоби йўқ.

Шу боис Ҳиндулар орасида қанча Агори борлиги номаълум. Мутахассислар улар бир неча минг, деб айтишади.

Аксар Ҳиндулар ҳам Агорилардан қўрқишади ва жирканишади.

Агорилар ёндирилган жасадлар кулини баданларига суришади.

Баъзи Агорилар ўликлар билан жинсий алоқа қилишганини тан олишган.

Аммо улар ҳеч қачон гей секс қилишмайди. Эркаклар ўртасида ўзаро секс тақиқланган.

Агорилар ўлса, бошқалари уларнинг жасадини ейишмайди. Уларнинг майити ёки ёқилади, ёки кўмилади.

Ёрлиқ