Афғонистон давлати билан музокара қилиш учун Толибон гуруҳининг янги шартлари
(last modified Mon, 21 Jan 2019 07:42:28 GMT )
Январ 21, 2019 12:42 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи
    Толибон гуруҳи

Афғонистоннинг Таймз газетаси Толибон гуруҳи Исломободда ўтказиладиган Афғонистон тинчлик музокарасида минтақадаги барча асосий мамлакатларнинг вакиллари иштирок этиши лозим дея шарт қуйди,-деб ёзди.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, бу газета ўз манбасига ишора этмасдан Толибон гуруҳи бу музокарада иштирок этишини олдинги шарт-шароитларига қўшимча, Афғонистон масаласида тасирчан рол уйнайдиган қудратли мамлакатларни ҳам даъват этилиши лозим дея шарт-шароит қуйди,-деб ёзади. 

Толибон гуруҳи бундан олдин Америка билан музокара қилиш учун Афғонистондан Америка кучларини чиқариш, Толибон гуруҳи раҳбарлари сафарига чеклов қуйишни бекор қилиш ва маҳбусларни алмаштириш каби шарт-шароитни қуйганди. 

Шуни таъкидлаш жоизки, бир неча вақт олдин Толибон гуруҳининг бир ҳайати Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ўринбосари Сайид Аббос Ироқчи билан Теҳронда учрашув ўтказди ва Афғонистонда тинчликни барқарор этиш ҳақида у билан музокара этишди. 

Ёрлиқ