Венесуэлада давлат тўнтариши қилишга уринган ҳарбийлар қўлга олинди
Венесуэла давлати душанба куни бир баёнот нашр этиб, унда бу мамлакатнинг президенти Николас Мадуронинг истеъфога чиқишини талаб этиб, давлат тўнтаруви қилишга уринган ҳарбийларни қўлга олинганини эълон қилди.
Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Венесуэла давлати душанба куни мувафаққиятсиз давлат тунтаруви билан юзмаюз бўлди.
Венесуэла мудофаа вазирлиги ўзининг баёнотида, мамлакат пойтахти Каракас шаҳрида жойлашган ҳарбий қароргоҳлардан бирига қуролланган ҳужум бартараф этилди ва унинг омилларни қўлга олиш пайтида ривожланган қурол-яроқлар улардан қайтариб олинди,-деб эълон қилди.
Каракас шаҳрида амалга оширилган мувафаққиятсиз давлат тўнтаруви шундай бир шароитда юзага келдиким, ўтган ҳафтада Америка оммавий ахборот воситалари Венесуэла давлатига мухолифларнинг раҳбарини мамлакат президенти унвонида расмий равишда тан олишларидан хабар тарқатган эди.