Криштиану Роналдуга 19 миллион евро жарима тайинланди
(last modified Wed, 23 Jan 2019 08:36:16 GMT )
Январ 23, 2019 13:36 Asia/Tashkent
  • Криштиану Роналдуга  19 миллион евро жарима тайинланди

Мадрид суди Португалия жамоаси ва Италиянинг “Ювентус” клубининг ҳужумчиси Криштиану Роналдуни солиқ тўлашдан бўйин товлаш иши бўйича ҳукм чиқарди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, Криштиану Роналдуга солиқ тўлашдан бўйин товлаш иши бўйича 23 ой шартли қамоқ ва 19 миллион еврдодан ошиқроқ жарима жазоси тайинланган.

Роналдуга 2011—2014 йиллар оралиғида  14,7  миллион еврони солиқ органларидан яширганликда айблови қўйилганди. Ўша пайт Роналду Испанияда “Реал” клуби сафида тўп сурарди.

Ёрлиқ