АҚШ ва Хитой ўртасида совуқ урушнинг янада кучайиши ҳақида огоҳлантирилди
(last modified Fri, 25 Jan 2019 12:09:28 GMT )
Январ 25, 2019 17:09 Asia/Tashkent
  • АҚШ ва Хитой ўртасида совуқ урушнинг янада кучайиши ҳақида огоҳлантирилди
    АҚШ ва Хитой ўртасида совуқ урушнинг янада кучайиши ҳақида огоҳлантирилди

Доналд Трампнинг танқидчиси америкалик миллиардер ва молиячи Жорж Сорос АҚШ ва Хитой ўртасидаги совуқ уруш ҳарбий урушга айланиши ҳақида огоҳлантирди

Америкалик миллиардер ва молиячи Жорж Сороснинг Давосдаги иқтисодий форум вақтида маълум қилишича, Хитой етакчиси Си Цзиньпин «очиқ жамиятларнинг энг хавфли рақиби» ҳисобланади. Сороснинг сўзлари Спутник агентлиг томонидан келтирилган.

Сороснинг таъкидлашича, Хитой дунёдаги ягона авторитар режим эмас, бироқ айнан шу давлат, унинг фикрича, «технологик жиҳатдан энг бой, энг кучли ва энг илғордир». Унинг қайд этишича, сунъий идрок соҳасидаги Хитой ишланмалари «авторитар режимга фойда олиш»га ёрдам бермоқда.

«Биз Хитой халқи, айниқса, Конфуций анъаналарига риоя қилишни хоҳлайдиган ишбилармон ҳамжамият ва сиёсий элитадан умид қилишимиз керак», - дея хулоса қилган Сорос.

ХХР ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин америкалик миллиардер ва молиячи Жорж Сороснинг сўзларига муносабат билдирди.

Унинг сўзларига кўра, идора ушбу баёнотдан хабардор. Чуньиннинг қайд этишича, «ким эшикларни очаётгани ва йўлларни қураётганини» ҳамма яхши билади.

«Қора рангни оқ ранг сифатида кўрсатувчи алоҳида шахсларнинг баёнотида фактлар сохталаштирилмоқда, улар умуман маъносиз ва ҳатто раддияга ҳам лойиқ эмас», - деди Чуньин.