Венесуэладаги можаро
https://parstoday.ir/uz/news/world-i42663-Венесуэладаги_можаро
Венесуэла ташқи ишлар вазири Хорхе Арресанинг билдиришича, агар Ғарб мухолифат етакчиси Хуан Гуайдони тан олса, унда сиёсатчи Қўшма Штатларда музлатиб қўйилган мамлакат молиявий активларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
(last modified 2019-01-25T12:58:19+00:00 )
Январ 25, 2019 17:58 Asia/Tashkent
  • Венесуэладаги можаро
    Венесуэладаги можаро

Венесуэла ташқи ишлар вазири Хорхе Арресанинг билдиришича, агар Ғарб мухолифат етакчиси Хуан Гуайдони тан олса, унда сиёсатчи Қўшма Штатларда музлатиб қўйилган мамлакат молиявий активларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Арресанинг айтишича, мухолифат ва АҚШнинг «режаси» айнан шундан иборат. «Венесуэладаги сиёсий мухолифатда ҳам, АҚШда ҳам, барибир молиявий манфаатлар мавжуд. Улар Венесуэла бойликларига қўлларини тиқишни хоҳлашмоқда», - деди Арреса. 

Вазирнинг қўшимча қилишича, бу биринчи навбатда Венесуэла нефтига тегишли. Арресанинг хулоса қилишича, мухолифат ва АҚШ қонунларни четлаб ўтган ҳолда молиявий активларни эгаллаб олишга ҳаракат қилади.

Ўз навбатида, Венесуэла президенти Николас Мадуронинг мамлакат олий суди олдидаги нутқида маълум қилишича, у ўз муддати тугагунга қадар лавозимида қолиш ниятида. 

Мадуронинг қайд этишича, 2025 йилгача мамлакат етакчиси вазифаларини бажаришга қасамёд қилган. Шунингдек, унинг таъкидлашича, «фуқаролик жамияти ва ҳарбийлар» унга ўз лавозимида ёрдам беряпти.

«Мен Венесуэлада адолат тантана қилишини, тинчлик бўлишини, социал давлат ҳурмат қилинишини сўрайман», - деди Мадуро.

Унинг хулоса қилишича, «адолат» «республика ва ватанни» сақлаб қолишга ёрдам беради.

Шунингдек, Венесуэладаги мухолифат етакчиси Хуан Гуайдонинг айтишича, мамлакат амалдаги президенти Николас Мадуро ва унга яқин шахсларнинг «амнистияси»ни кўриб чиқиши мумкин. Бу агар улар конституция талабларини бажарса ва тартибни тиклашга ҳаракат қилса, юз беради. Гуайдо Univision’га берган интервьюсида шундай баёнот билан чиқди.

Унинг қайд этишича, «амнистия» масаласи «кун тартибида» турибди.

«Бу тартибни тиклаш учун Конституция томонида туришга тайёр бўлган барча учун кафолатдир», - деди Гуайдо.