Январ 28, 2019 12:04 Asia/Tashkent
  • Грузияда чўчқа гриппи эпидемияси натижасида ҳаётдан кўз юмганлар кўпаймоқда
    Грузияда чўчқа гриппи эпидемияси натижасида ҳаётдан кўз юмганлар кўпаймоқда

Грузияда чўчқа гриппи эпидемияси ортидан ўтган бир ой ичида ҳаётдан кўз юмганлар сони 20 нафарга етди.

Грузия пойтахти Тбилисининг ғарбий 337 километр масофасида жойлашган Зугдиди шаҳрида бир аёлнинг ўлими билан, Грузияда чўчқа гриппи эпидемияси (H1N1)  ортидан ўтган бир ой ичида ҳаётдан кўз юмганлар сони 20 нафарга етди.

Шунингдек, Зугдиди шаҳридаги шифохонада яна 19 нафар киши жумладан олти нафар ёш болалар ҳам ушбу эпидемия асорати натижасида даволанмоқда. 

Шу билан бирга, Арманистонда ҳам (H1N1) чўчқа гриппи эпидемияси тарқалиши натижасида ҳозиргача икки нафар инсон ҳаётдан кўз юмган. 

Чўчқа гриппи вирусли касаллик бўлиб, ҳар йили кўплаб инсонларнинг ушбу эпидемияга йўлиқиши ҳақида хабарлар тарқалиб туради. 

Ёрлиқ