Баку Арманистондан 50 миллиард доллар компенсация талаб қилияпти
(last modified Mon, 28 Jan 2019 09:22:04 GMT )
Январ 28, 2019 14:22 Asia/Tashkent
  • Баку Арманистондан 50 миллиард доллар компенсация талаб қилияпти
    Баку Арманистондан 50 миллиард доллар компенсация талаб қилияпти

Озарбайжон республикаси Қорабоғ можароси юзасидан Арманистонга қарши халқаро шикоят тақдим этиш учун тайёргарлик кўрмоқда

Эрон телерадиосининг хориж хизматидаги Арман тилидаги радиосининг Виртуолоз интернет тармоғига таяниб тарқатган хабарига кўра, Арманистоннинг Европада инсон ҳуқуқлари Университетидаги олдинги вакилининг маълум қилишича, мавжуд маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, Озарбайжон республикаси Қорабоғ можароси юзасидан Арманистонга қарши халқаро шикоят тақдим этиш учун тайёргарлик кўрмоқда. 

Арманистоннинг мазкур собиқ расмийсига кўра, Озарбайжон республикасининг Европанинг турли мамлакатларидаги элчилари ушбу даво шикоятини илгари суриш учун айни пайтда машҳур ва таниқли ҳуқуқшунослар ва адвокатлар ҳайъати билан шартномалар имзолашга киришган. 

Озарбайжон ва Арманистон республикаси ўртасидаги Қорабоғ бўйича можаролар 1988 йилда бошланиб, 1991 йилда ҳарбий тўқнашувга айланган эди. 

Қорабоғ можароси натижасида Озарбайжон республикасининг еттита тумани Арманистон ҳарбий кучлари тасарруфига киради.  

Ёрлиқ