Путин Украинани диндан суистеъмол қилишда айблади
Россия президенти Украинада янги ортодокс черковини очилганлигини танқид этар экан, Киев масъулларини диндан суистеъмол қилишда айблади.
ИРНА нинг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин Украинадаги ортодокс черкови пайравларининг қийин вазиятига ишора қилар экан, диний масалалардан суистеъмол қилиш Украинада кескинликлар ва душманликларни янада ошишига олиб келади деб таъкидлади.
Путин ўз сўзларида Россия давлати Украина халқига масхус эҳтиром эга бўлганимиз туфайли черков мустақиллигини олқишлайди деб қўшимча қилди.
Украинадаги Россиядан мустақил бўлган ортодокс черкови ўтган йилнинг охирларида таъсис этилди.
Украина президенти Петр Порошенко Россиянинг ортодокс черковидан мустақил бўлиш учун Украинанинг ортодокс черкови ҳатти-ҳаракатини олқишлаган.