Исломобод ва Янги Деҳли расмийлари Кашмир масаласида оғзаки зиддиятга боришди
(last modified Sun, 03 Feb 2019 14:14:28 GMT )
феврал 03, 2019 19:14 Asia/Tashkent
  • Исломобод ва Янги Деҳли расмийлари Кашмир масаласида оғзаки зиддиятга боришди
    Исломобод ва Янги Деҳли расмийлари Кашмир масаласида оғзаки зиддиятга боришди

Покистон ташқи ишлар вазири бугун Покистон оммавий ахборот воситалари билан ўтказган суҳбатида Исломободнинг Янги Деҳли ички ишларига аралашмаслигини айтиб, Янги Деҳлидан ҳам Исломободнинг ички ишларига аралашмаслигини сўради.

Шоҳид Маҳмуд Қурайши бугун Покистон оммавий ахборот воситалари билан ўтказган суҳбатида Исломободнинг Янги Деҳли ички ишларига аралашмаслигини айтиб, Янги Деҳлидан ҳам Исломободнинг ички ишларига аралашмаслигини сўради. 

Унга кўра, Кашмир ҳуррияти конференцияси етакчиларидан бўлмиш Мир Воиз Форуқ билан ушбу минтақа масаласи юзасидан телефон орқали олиб борилган суҳбати муҳим мавзу бўлмаган. 

Ҳиндистон ўтган ҳафтада Покистоннинг Янги деҳлидаги элчиси Суҳайл Маҳмудни Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳид Маҳмуд Қурайшининг  Кашмир ҳуррияти конференцияси етакчиларидан бўлмиш Мир Воиз Форуқ билан қилган телефон мулоқотига эътироз билдириб Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлигига чақиртирган эди. 

Ёрлиқ