феврал 04, 2019 18:52 Asia/Tashkent
  • Гамбург аэропортида иш ташлашлар туфайли ўнлаб рейслар бекор қилинди
    Гамбург аэропортида иш ташлашлар туфайли ўнлаб рейслар бекор қилинди

Германиянинг Гамбург аэропорти ходимларининг иш ташлашлари туфайли ўнлаб рейслар бекор қилинди

Ассошитейд агентлиги тарқатган хабарга кўра, Гамбург аэропорти ходимларининг иш ташлашлари туфайли 58та рейс бекор қилинди, деб хабар берди аэропорт маъмурияти.

Аввалроқ Verdi касаба уюшмаси Гамбург аэропорти ерусти хизмати ходимларини 24 соатлик иш ташлашга чақирганди.

"Гамбург аэропорти ерусти хизмати ходимларининг иш ташлашлари туфайли бугунга режалаштирилган 388та рейсдан 58таси бекор қилинди. Қолган рейслар ҳам бекор қилиниши ёки кечикиши эҳтимоли мавжуд", - дейилади аэропортнинг Twitter саҳифасида.

Verdi Германиядаги аэропортлар хавфсизлик хизмати ходимларининг ойлик маоши бир хил – соатига 20 евро бўлишини талаб қилмоқда. Ҳозирда ойлик маошлар ҳудудларга ва ходимнинг нима билан шуғулланиши – йўловчилар, юклар ёки маҳсулотларни текширишига қараб турлича миқдорда берилади. 

Ёрлиқ