Ашраф Ғанининг иштирокисиз Афғонистон тинчлиги музокаралар ўтказилади
(last modified Tue, 05 Feb 2019 10:25:40 GMT )
феврал 05, 2019 15:25 Asia/Tashkent
  • Ашраф Ғанининг иштирокисиз Афғонистон тинчлиги музокаралар ўтказилади

Бугун Москвада Афғонистон тинчлиги хусусидаги музокаралар бошланади.

Афғонистон давлат вакилларининг иштирокисиз ўтказиладиган икки кунлик йиғилишда  Шермуҳаммад Аббос Станекзай бошчилигидаги Толибон делегацияси, ҳамда  Муҳаммад Муҳаққиқ, Карим Халилий, Атомуҳаммад Нур, Ҳаниф Атмар, Гулбиддин Ҳикматёр ва Ҳомид Карзай каби Афғонистоннинг таниқли шахсиятлари ҳам қатнашмоқда.

Россияда бошланган Афғонистон тинчлиги йиғилишида Кобул давлат вакиллари қатнашгани йўқ.

Йиғилиш қатнашувчилари  Афғонистондаги асосий муаммолар ва кескинликлар, жумладан Толибон билан тинчлик музокаралари ва бу гуруҳни Афғонистоннинг сиёсий жараёнига қўшилиши каби масалалар муҳокама қиладилар.