Мадуро: АҚШнинг совғаси Афғонистон, Ливия, Ироқ ва Сурияни вайронага айлантирди
Венесуэла президентига кўра, Вашингтоннинг бундан олдин қилган ҳадияси Афғонистон, Ироқ, Сурия ва Ливияни вайронага айлантирди
Эрон телерадиоси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Венесуэла президенти Николас Мадуро мухбирлар билан қилган суҳбатида, АҚШнинг Венесуэлага инсонпарварлик ёрдамларини заҳарли деб атади ва мазкур заҳарли ёрдамларнинг Венесуэлага олиб келинишига қаршилик кўрсатди.
Венесуэла президенти АҚШни инсонпарварлик ёрдамларини тақдим этиш баҳонасида Венесуэла юртининг истиқлолини ва суверенитетини йўқ қилиш учун ҳаракат деб атади.
Унга кўра, Вашингтоннинг ёрдамлари АҚШнинг жиноятларини беркитиш кўзланган. Венесуэла президентига кўра, Вашингтоннинг бундан олдин қилган ҳадияси Афғонистон, Ироқ, Сурия ва Ливияни вайронага айлантирди.