Бу йил Арабистонда 16 нафар мисрлик ҳожилар ҳаётдан кўз юмди
(last modified Sat, 10 Sep 2016 12:47:33 GMT )
сентябр 10, 2016 17:47 Asia/Tashkent
  • Бу йил Арабистонда 16 нафар мисрлик ҳожилар ҳаётдан кўз юмди

Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги бу йил Арабистонда 16 нафар ҳожиларнинг ҳаётдан кўз юмганлигини маълум қилди

Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги бу йил Арабистонда 16 нафар ҳожиларнинг ҳаётдан кўз юмганлигини маълум қилди. Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги Арабистонда юз берган автоҳалокатдан сўнг бир нафар мисрликнинг ҳаётдан кўз юмиши билан ушбу мамлакатнинг Арабистонда жон берган фуқаролари 16 нафарга етганлигини эълон қилди. Жума куни бир нафар мисрлик зиёратчи Арабистонда автоҳалокат оқибатида вафот этган эди. Бундан ташқари яна 15 нафар ҳожилар ҳам жисмоний муаммолар боис жон беришган. Бундан олдинроқ, Мисрнинг бошқарувни режалаштириш ва ислоҳ этиш вазири Ашраф ал-Арабий ҳам ўз чиқишида жорий йилда 62 минг 511 нафар мисрликларнинг ҳаж маросимида иштирок этаётганини маълум қилган эди. Ливаннинг ал-Ахбор рўзномасининг Саудия арабистони соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб нашр этган ҳужжатига биноан, ўтган йилда Мино ҳодисасида Эрон ислом жумҳурияти сингари Миср ҳам жуда кўп қурбонларни берган экан, лекин ушбу давлат ҳам Арабистонга эътироз билдирмаган.