Лавров Помпеони АҚШнинг Венесуэла ички ишларига аралашиш оқибати ҳақида огоҳлантирди
(last modified Wed, 13 Feb 2019 07:17:52 GMT )
феврал 13, 2019 12:17 Asia/Tashkent
  • Лавров Помпеони АҚШнинг Венесуэла ички ишларига аралашиш оқибати ҳақида огоҳлантирди
    Лавров Помпеони АҚШнинг Венесуэла ички ишларига аралашиш оқибати ҳақида огоҳлантирди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сешанба куни АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео билан телефон мулоқоти қилганида, Вашингтонни Венесуэла ички ишларига аралашиш оқибалари ҳақида огоҳлантирди. 

Эрон телерадиоси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Венесуэла хусусида маслаҳатли суҳбатлар қилишга тайёр эканлигини айтди. 

Шунингдек, Россия ташқи ишлар вазири сешанба кунида ҳам Финландия ташқи ишлар вазири Тимо Суяни билан Москвада ўтказган қўшма ахборот анжуманида АҚШнинг Венесуэла давлатига қарши кескин чораларини танқид қилиб, Вашингтон Венесуэла масласида уят ва ҳаёни йиғиштириб қўйган деб айтди. 

Сергей Лавровнинг айтишича, америкаликлар Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдони бошқариб туришади.     

Ёрлиқ