Сионистик режим газетаси Варшава йиғилишининг мағлубиятини эътироф этди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i43441-Сионистик_режим_газетаси_Варшава_йиғилишининг_мағлубиятини_эътироф_этди
"Haaretz" газетасининг ёзишича Варшавада Ӯрта Шарқ тинчлигига бағишланган конференсия Эронга қарши коалитсия вужудга келтиришга яроқли эмас.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
феврал 14, 2019 19:31 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим газетаси Варшава йиғилишининг мағлубиятини эътироф этди

"Haaretz" газетасининг ёзишича Варшавада Ӯрта Шарқ тинчлигига бағишланган конференсия Эронга қарши коалитсия вужудга келтиришга яроқли эмас.

Сионистик режимнинг "Haaretz" газетаси ёзади: Варшава йиғилишида Эронга нисбатан иқтисодий санксиялар қӯллаш масаласида айрим Европа давлатлари ва Америка ӯртасидаги жиддий ихтилофлар сабабли Германия ва Франсиянинг қуйи табақа давлат мулозимлари бу йиғилишда қатнашмоқда. 

Газета давом эттиради: Варшава йиғилиши Эрон билан янги музокаралар бошлашнинг йӯл-йӯриқларини қидириб топишга ҳаракат қилмоқчи. Аммо Теҳрон Баржом келишувига бирор-бир ӯзгартириш киритиш ҳамда ташқаридан  ӯз ракета дастурига дахолат қилинишига қатъий қаршилик кӯрсатади.

Сионистик режимнинг бу газетаси ёзади: Исроилнинг бош вазири Бенямин Нетаняҳу Варшавадан Телавивга фақатгина бемаъни ва пуч сӯзлар билан қайтиши мумкин.