Эрдўғон Сурияда хавфсиз минтақани Туркия томонидан назорат қилинишини таъкидлади
Туркия президентига кўра, Сурияда хавфсиз минтақа барпо этилиши Анқара давлатининг ихтиёрида бўлиши керак
Эрон телерадиоси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон конференциядаги чиқишида Сурияда хавфсиз минтақа барпо этилиши Анқара давлатининг ихтиёрида бўлиши керак деб айтди
«Биргаликдаги амалиётлар исталган вақтда воқеалар ривожига мос равишда ўтказилиши мумкин. Улар учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Ҳозирги чора-тадбирлар Идлиб аҳолисининг қулайлиги, бахт-саодати ва фаровонлигига қаратилган. Биз учун муҳим бўлган нарса - одамлар хавфсизлиги», - деди Эрдўған Сочидан қайтиб келгач. У ерда президент 14 февраль куни Россия ва Эрон етакчилари Владимир Путин ҳамда Ҳасан Руҳоний билан саммитда иштирок этди.
С-400 тизими етказилиши муносабати билан АҚШ Туркияга босим ўтказмоқда, деди Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўған.
"С-400 ҳақида. Ҳаммага маълумки, Америка ҳукумати бу масалада бизга катта босим ўтказмоқда", - деди Эрдўған Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар аввалида.