13 мингдан ортиқ Европа фуқаролари ИШИД сафига қўшилган
Лондоннинг Кингез колежидаги экстремизм масалалар бўйича халқаро ўрганишлар маркази ҳисоботига таяниб, БИ БИ СИ телеканалининг кечанги хабарига кўра, ИШИД такфирий террорчи гуруҳини ташкил этилишидан 2018 -чи йилгача Европа давлатларининг 13 мингдан ортиқ фуқаролари бу террорчилик гуруҳга қўшилиб, Сурия ва Ироққа йўл олган.
БИ БИ СИ телеканалига таяниб, Алолам ахборот агентлиги ҳам ушбу муддат ичида шарқий Европанинг 7252 нафар фуқаролари ва ғарбий Европанинг 5904 нафар яшовчилари ИШИД террорчи гуруҳига қўшилганини эълон этди.
Олдинроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Европа давлатларига хитобан ИШИД террорчи гуруҳи сафига қўшилган фуқароларини ўз мамлакатларига қайтаришини сўраганди.
Европа давлатлари раҳбарлари Трампнинг бу изҳоротига аксилмал кўрсатишди.
Сурия ва Ироқдаги террорчиларга ҳардоим ёрдамини дариғ тутмаган Ғарб давлатлари айни пайтда ИШИДга аъзо бўлган ўз фуқароларини қайтиб келишлари ва улар томонидан террорчилик ҳужумлар уюштирилиши эҳтимолидан қаттиқ хавотирга тушишган.
-
Трамп: келаси ҳафта ИШИД террорчи гуруҳи нобуд бўлганини эълон қиламиз
-
ИШИД террорчилик гуруҳини молиявий таъминлайдиган халқаро банда Ироқда барҳам топди