АҚШ жосуслик самолёти яна Қрим осмонида пайдо бўлган
Россия ҳарбий масъуллари АҚШнинг жосуслик самолётларидан бирини Крим ярим оролининг жануб -минтақаси осмонида парвоз қилишини кузатилгани ҳақида хабар тарқатди.
Новости ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия ҳарбий масъуллари АҚШ ҳарбий самолётларидан бири Қора денгиз соҳилидаги Севастополь порти ва Керч бўғози минтақаси осмонида жосуслик амалиёт ўтказганини тасдиқлашди.
Россия мудофаа вазирлиги ҳам олдинроқ хорижий мамлакатлар, айниқса АҚШ жосуслик самолётларини Қора денгиз осмонида учиши тобора ортиб бормоқда деб хабар қилганди.
Яқинда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам Қрим ярим оролида Россия ҳаво ҳужумларини бузадиган самолётларга қарши кураш учун махсус бир гуруҳни ташкил этилганини эълон қилганди.