Венесуэлла армияси Мадурога содиқ эканлигини яна эълон қилди
Венесуэлла мудофаа вазири Вашингтон таҳдидларига кўрсатган аксиламалида, яна бир бор мамлакатнинг қонуний президенти Николас Мадурога содиқ қолишини таъкидлади.
Венесуэлладаги Уналис интернет сайтининг хабар қилишича, кеча мамлакат мудофаа вазири Vladimir Padrino López армия бўлинмаларининг барча қўмондонлари тўпламида мухбирларга берган интервьюсида, АҚШга қарам гуруҳлар ҳатти-ҳаракатига тўхталиб, биз ватансеварликка қарши бўлган раҳбарни истамаймиз. Улар давлатни эгаллаш учун аввал бизнинг жасадларимиз устидан ўтишлари тўғри келади деб изоҳлади.
Венесуэлла мудофаа вазири ўз сўзларида АҚШ ҳеч қачон санкция ва таҳдидлар билан ўзининг ёвуз мақсадларига эриша олмайди деб қўшимча қилди.
-
Венесуэлла мудофаа вазири: охирги қатра қонимизгача Мадурога содиқ қоламиз
-
Россия ТИВ раҳбари Венесуэлла давлатининг мухолифат раҳбарини огоҳлантирди