феврал 27, 2019 19:06 Asia/Tashkent
  • Покистон бош вазири Ҳиндистонга тинчликни таклиф этди

Покистон бош вазири яна бир маротаба Ҳиндистонга тинчликни таклиф этди

Форс ахборот агентлигининг бугун тарқатган хабарига кўра, Покистон бош вазири Имронхон ушбу мамлакатнинг ахборот телеканалида ўтказилган матбуот анжуманида, Покистон армиясининг бугунги сайъ-ҳаракати мамлакатни муҳофазат этиш учун халқнинг ишончини қозониш мақсадида амалга оширганига ишора этиб, Исломобод ўзини муҳофазат қилиш қудратига эга эканлигини исботлашни хоҳлади,-деб айтди.  

Покистон бош вазири оташкесимни тўхтатиш учун ҳали кеч бўлмаганига ишора этиб, Исломобод ушбу мамлакат назорати остида бўлган Кашмирда ҳиндистонлик 44 нафар ҳарбийнинг ҳалок бўлишидан кейин Деҳлига бу масала бўйича тадқиқот олиб боришни таклиф этди, аммо Ҳиндистон шошилинч билан урушни бошлади,-деб таъкидлади. 

Бироқ, Сушма Свараж ҳам Хитойда Россия ва Хитойнинг расмийлари билан ўтказилган бугунги учрашувда, Янги Деҳли Исломобод билан кескинликларни кучайтиришни хоҳламайди ва бу ҳужум террористик гуруҳларнинг яна ҳужум қилишининг олдини олиш учун амалга оширилган ҳужум эди,-деб айтди. 

Покистоннинг шимол-ғарбида жойлашган "Тайиба қушуни" ва "Жайш-а- Муҳаммад" террористик гуруҳлар базасига қарши Ҳиндистон армияси қирувчи самолётларининг кеча сешанба куни амалга оширган ҳужумида 300 нафар ҳалок бўлишди.

Покистон ва Ҳиндистон армияси ҳаво кучлари томонидан бугун амалга оширган қарамақарши ҳужумларда Ҳиндистон армиясининг иккита қирувчи самолёти ва Покистон армиясининг  битта қирувчи самолёти уриб туширилди.        

Ёрлиқ