Ашраф Ғани Толибон билан бевосита музокара ўтказиш тарафдоридир
Афғонистон президенти яна бир маротаба Толибон гуруҳи билан ҳукуматнинг бевосита музокара ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
Тасним ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Муҳаммад Ашраф Ғани жума куни сўзлаган ўз нутқида, Толибон гуруҳи билан давлатнинг бевосита музокара ўтказиш зарурлигини таъкидлаш зимнида, Афғонистон давлати билан келишмасдан БМТ хавфсизлик кенгашининг қора рўйхатидан Толибон гуруҳи етакчиларининг номини учириш мумкин эмас,-деб айтди.
Афғонистон президенти яна бир маротаба Афғонистон ҳудудлари ичида Толибон гуруҳи учун сиёсий идорани ижод этиш тўғрисидаги таклифни эслатиб ўтиб, бу йўл орқали маҳбусларни алмаштириш ҳақида давлат Толибон гуруҳи билан музокара қилиши мумкин,-деб қўшимча қилди.
Ашраф Ғанийнинг Толибон гуруҳи ҳақидаги янги изҳороти шундай бир ҳолда таклиф этилмоқдаким, Толибон гуруҳининг Қатардаги сиёсий идораси матбуот котиби Суҳайл Шоҳин агар хорижий кучлар, айниқса Америка кучлари Афғонистонни тарк этса, Толибон гуруҳининг барча кучлари ушбу мамлакатнинг армиясига кўшилади,-деб айтди.